DAVLAT TEST MARKAZI

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

DAVLAT TEST MARKAZI

Litsenziya

Savol: Лицензия шартлари ва талабларига нималар киради?
Javob:

 

Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

таълим дастурларини умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ, шунингдек мактабгача, мактабдан ташқари таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга доир давлат талабларига мувофиқ амалга ошириш;

таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизликка ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка раҳна солинишига, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;

лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолиятни бажариш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган талабларга мувофиқ бинолар (хоналар)нинг мавжудлиги;

нодавлат таълим муассасаларида фанларни тегишли базавий маълумотга эга бўлган шахслар томонидан ўқитиш;

ўқув ва тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат талабларига), ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этиши;

аудиторияларни, ўқув хоналарини ва кутубхоналарни зарур ўқув ва ўқув-услубий адабиётлар, ўқув-лаборатория асбоб-анжомлари ва ўқитишнинг замонавий воситалари билан жиҳозлаш.

Savol: Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабгача ва умумий ўрта таълим турига битта лицензия олса бўладими?
Javob:

Лицензия нодавлат таълим муассасаларига таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.

Savol: Лицензия неча йил муддатга берилади?
Javob: Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади.
Savol: Нодавлат таълим муассасаси фаолиятига лицензия олиш учун қанча миқдорда тўлов тўланади?
Javob:

 

Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензиатнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

 Бундан ташқари, нодавлат таълим муассасаларига фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи республика бюджети даромадига ўтказилади.

Savol: Нодавлат таълим муассасаси фаолиятига лицензия олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Javob:

 

Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган биноларга (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлигини, шунингдек мазкур бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

муассаса устави, ўқув режалари ва дастурлари;

ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий воситаларнинг (ёки уларнинг аниқ манбаи) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғимнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат. 

Savol: Нодавлат таълим фаолиятини юритиш учун лицензия олиш шартми?
Javob: “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхат билан нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини амалга ошириш лицензия талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига киритилган.

Pochta xizmati

Yangiliklar taqvimi
Sentabr 2017
 
DuSeChPaJuShYa
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  
TASHRIFLAR TAHLILI
Obuna
Siz bizning yangiliklarga a`zo bo`lishingiz mumkin

Obuna bo`lish
Murojaat
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 181
Yakunlangan 150
Qayta ishlash jarayonida 13
Rad etildi 18
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 712
Yakunlangan 712
(15.09.2017 yil holatiga)
SHRIFT O'LCHAMI
AXBOROT RESURSLARI


QABUL 2017


STAFF 2017

So'rovnoma
So'rovnoma