DAVLAT TEST MARKAZI

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

DAVLAT TEST MARKAZI

Test sinovlari jarayoni

Savol: Тест синовлари жараёнида аниқланган тартиббузарлик ҳолатлари бирор жойда ҳисобга олинадими?
Javob:

 

Тест синовларини ўтказиш бўйича ваколатли шахслар тест синовларини ўтказиш жараёнида аниқланган тартиббузарликлар ҳақида белгиланган тартибда ҳисобот ёзадилар ва Давлат тест марказига топширадилар. Тартиббузарлик ҳолати таҳлил қилинади ва тегишли чоралар кўрилади. Тест синовини ўтказилиши бўйича абитуриент жавоблар варақасининг тегишли доирачасини бўяб ўзининг фикрини билдириши мумкин, бу ҳолат ҳам албатта инобатга олинади

Savol: Тест саволлари китобидан жавобларни жавоблар варағига кўчиришда улгурмадим ва натижада математика фанидан 7 та саволнинг жавоби жавоблар варағига кўчирилмай қолди. Тест саволларига берилган жавобларимни эътиборга олиш ҳақидаги мурожаатимга рад жавобини о
Javob:

Натижа чиқаришда асосий ҳужжат жавоблар варақаси ҳисобланади. Тест саволлари китобида белгиланган жавоблар инобатга олинмайди.

Savol: Битта тест саволига икки тўғри жавоб берилиши мумкинми?
Javob:

Йўқ, битта тест саволига икки ва ундан ортиқ тўғри жавоб берилган бўлса, бундай тест саволи нотўғри тузилган ҳисобланади ва шу савол тушган барча абитуриентлар тўғри жавоб берган деб ҳисобланади

Savol: Танланган жавобга тегишли бўлган доирачалар тўлиқ бўялмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Javob:

Танланган жавобга тегишли бўлган доирача тўлиқ бўялмаса, оч рангли паста ёки бошқа рангда бўялган бўлса, жавоблар варақасини ўқиш қурилмаси бўялган доирачани таҳлил қила олмайди. Бундай ҳолат бўйича абитуриент эътирози қабул қилинмайди.

Savol: Тест синови жараёнида менга берилган саволлар китобида математика фани ўрнига биология фанидан тест саволлари берилган. Бундай ҳолларда мен нима қилишим керак?
Javob:

 

Абитуриент ўзига тегишли саволлар китоби ва жавоблар варақасини соат 9.00 га қадар текшириши, камчилиги топилган тақдирда зудлик билан аудитория раҳбарига мурожаат қилиши лозим. Аудитория раҳбари бу ҳақда Давлат тест марказининг қават бўйича вакилига хабар беради ҳамда у заҳирадан йўналиши ва тилига мос саволлар китоби ҳамда жавоблар варақасини  абитуриентга топширилишини таминлайди. Аудитория раҳбари бу ҳақда далолатнома тузади.

Savol: "Абитуриент рухсатномаси" ва “Титул варақаси”ни бехато тўлдириш бўйича ким масъул ҳисобланади?
Javob:

 

"Абитуриент рухсатномаси" ва “Титул варақаси”ни тўлдириш олий таълим муассасаси қабул комиссияси ваколатига киради.

Savol: Муассаса қабул комиссияси вакилидан 28 июль куни "Абитуриент рухсатномаси"ни олганимда фамилиям Эшматов ўрнига Эшметов ва ижодий имтиҳон балим 42,4 ўрнига 44,2 балл ёзилганлиги аниқланди. "Абитуриент рухсатномаси"ни тарқатаётган шахсга мурожаат қилганимда
Javob:

 

Абитуриент рухсатномасида келтирилган маълумотда хатолик аниқланса, зудлик билан муассаса қабул комиссияси масъул котибига хатоликни бартараф қилишни сўраб ёзма равишда мурожаат қилиш керак. Хато тўлдирилган "Абитуриент рухсатномаси" билан абитуриент тест синовлари ўтказилаётган бинога киритилмайди. Давлат тест маркази ижодий имтихон балини 42,4 балл билан натижа чиқаради.

Savol: Мен Тўрткўл шаҳрида истиқомат қиламан. Якуний қайд варақасида менинг жавоблар варақам рақамига мос балл чиқмагани маълум бўлди, муассаса қабул комиссияси масъул котибига мурожаат қилганимда у бу масала бўйича Тошкентга боришим ва Давлат тест марказига учр
Javob:

Бу муаммони Сиз ариза ёзиб танловда иштирок этган ва хужжатларингизни қабул қилиб тилхат берган таълим муассасаси қабул комиссияси ҳал қилиб бериши шарт. 

Savol: Китоб дўконидан Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилган фанлар бўйича саволлар ва жавоблар тўпламида бир нечта мазмунан нотўғри савол ва нотўғри жавоблар борлигини аниқладим. Давлат тест марказига мурожаат қилишим мумкинми?
Javob:

 

Давлат тест маркази томонидан фанлар бўйича шакллантирилган саволлар тўплами унинг интеллектуал мулки бўлиб, 2006 йилдан бошлаб сотувга чиқмаган ва бирон бир ташкилот ёки жисмоний шахсга билан Давлат тест маркази номидан тест материалларини тарқатиш бўйича ваколат бермаган. Бу ўринда Давлат тест маркази бирон бир ташкилотга ўзининг номидан репетицион тест синовини ўтказиш ваколатини бермаганлигини эслатиш лозим.

Savol: Йўналиш ва қабул квоталар ҳақида қаердан маълумот олиш мумкин?
Javob:

Олий талим муассасасида ташкил қилинган стендлардан маълумот олишингиз мумкин. Шунингдек, таълим муассасаси қабул комиссияси зиммасига абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига тест ўтказиш жараёни ҳамда натижалари бўйича тўлиқ маълумот бериш масъулияти юклатилган.

Savol: Жавоблар варақасини тўлдиришда қизил пастали шарикли ручкадан фойдаланиш мумкинми?
Javob:

Жавоблар варақасини тўлдиришда фақат ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланиш мумкин.

Savol: ДТМда жавоблар варақаси алмашиб қолиши мумкинми?
Javob:

 

Тест синов натижаларини чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган ҳамда жавоблар варақаси рақами орқали чиқарилади. Жавоблар варақасининг рақами ягона бўлиб, алмашиб қолиши мумкин эмас.

Savol: Жавоблар варақасида Давлат тест маркази томонидан қўлланидиган штрих-коднинг бузилиши ёки “Бу ерга ручка теккизманг” қисми ёки маркер чизиғи қисми бўялиши қандай оқибатларга олиб келади?
Javob:

 Жавоблар варақаларининг саволда қайд этилган қисмлари Давлат тест маркази томонидан қўлланиладиган махсус тизимга асосланган бўлиб, абитуриент томонидан уни бўяш ҳолати аниқланса, жавоблар варақасини оптик қурилма хатолик билан ўқийди. Абитуриент эътирози қабул қилинмайди.

Savol: Абитуриентга тегишли хужжатлар асосида (титул варақаси, абитуриент рухсатномаси, 7.2-шакл) жавоблар варақаси кимга тегишли эканлигини аниқлаш имкони бўлмаса.
Javob:

Абитуриент ўзига тегишли бўлган маълумотларни нотўғри ёзган деб таҳлил қилинади ва жавоблар варақаси эгасиз қолади.

Savol: Абитуриент рухсатномасига жавоблар варағи рақамлари ёзилмаган ёки аудитория раҳбари имзо қўймаган.
Javob:

Абитуриент эътирози кўриб чиқилмайди, сабаби унинг қўлида тест синовларида иштирокини тасдиқловчи ҳужжат йўқ.

Savol: Абитуриент рухсатномаси ва титул варақасига ўзининг жавоблар варақаси рақамини қачон ёзиши керак?
Javob:

Соат 9.00 гача.

Savol: Тест синовида абитуриентнинг жавоблар варақасига бошқа бир абитуриент ўзининг жавобларини ёзиб қўйган бўлса унга янги жавоблар варақаси бериладими?
Javob:

 

Берилмайди. Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

Savol: Узрли сабаб билан тест синовига келмаган абитуриентлар учун қўшимча равишда тест синови қачон ўтказилади?
Javob:

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

Savol: Абитуриент паспортсиз тест синови ўтказиладиган бино ҳудудига киритиладими?
Javob:

Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган куни бино ҳудудига соат 8.00 гача, аудиторияга соат 8.30 гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан киритилади. 

Savol: Давлат тест марказига жавоблар варақаси пакетида келтирилмаган жавоблар варақаси бўйича ким жавоб беради?
Javob:

Аудиториядаги барча жавоблар варақаларини жавоблар варақалари пакетига солиниши учун аудитория раҳбари ва кузатувчиси шахсан жавобгар ҳисобланади.

Pochta xizmati

Yangiliklar taqvimi
May 2017
 
DuSeChPaJuShYa
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        
TASHRIFLAR TAHLILI
Hozir saytda 91 nafar foydalanuvchi
Система Orphus
Obuna
Siz bizning yangiliklarga a`zo bo`lishingiz mumkin

Obuna bo`lish
Murojaat
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 36
Yakunlangan 28
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 5
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 115
Yakunlangan 115
(14.03.2017 yil holatiga)
SAHIFA O'LCHAMI
AXBOROT RESURSLARI

To`g`ridan to`gri (maxsus sinovlarsiz) Nostrifikatsiyalanadigan OTMlar ro`yxati


STAFF 2017

So'rovnoma
So'rovnoma