“Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш” бўлими (кейинги ўринларда Бўлим) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тузилмасининг таркибий қисми бўлиб, ўз фаолиятини ЎзР ВМнинг 2004 йил 24 июндаги 293-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом асосида ташкил этган. Бўлим Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш ишларни ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш ишларига масъулдир.
Бўлим томонидан 2006-2011 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 21-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини ҳамда жорий йилнинг 10 апрелида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2006-2011 йилларда мактабгача ва умумий ўрта олий таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвалининг ижросини таъминлаш ишлари ташкил этилди ва бажарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 21-сон Қарорида белгиланган вазифа асосида таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари ишлаб чиқилди. Мазкур ишлаб чиқилган ҳужжатлар ДТМ ҳамда ХТВнинг 2006 йил 1 майда қабул қилинган мос равишдаги 01-126- ва 112-сонли қўшма буйруғи билан расмийлаштирилди.
Мактабгача, умумий ўрта таълим муассасалари (таълим муассасалари) фаолиятини аттестация жараёнида баҳолаш мезонлари 5 та бўлимдан 53 та кўрсатгичдан иборатлиги белгиланди. Таълим муассасаларини аккредитация қилиш учун аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича кўрсатма ҳамда талаблар таълим таълим муассасалари бошқарувининг ҳуқуқий-меъёрий ва идоравий меъёрий ҳужжатлар билан таъминланиши, моддий-техник базаси, тарбиячи-педагог ва педагог кадрлар салоҳияти, маънавий-маърифий ишлар, ўқувчи (тарбияланувчи)лар билим даражасини баҳолашдан иборат этиб тасдиқланди.
Жойларда ташкил этилган таълим муассасалари аттестация комиссиялари учун “Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларини аккредитация қилиш учун аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Йўриқнома”, “Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларини аккредитация қилиш учун аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича кўрсатма ҳамда талаблар”, “Таълим муассасаси фаолиятини аттестация жараёнида баҳолаш мезонлари”, “2006-2011 йилларда мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвали”, “Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларини аккредитация қилиш учун аттестациядан ўтказишга оид тўлдириладиган жадваллар ва жадвал бандлари бўйича берилган баҳоларни ҳисоблаш технологиялари” идоравий меъёрий ҳужжатлари тайёрланди. тайёрланган идоравий меъёрий ҳужжатлар тўплам сифатида ДТМнинг илмий-услубий журнали “Ахборотнома”да нашр этилди ва аттестациядан ўтказилиши режалаштирилган жойлардаги таълим муассасаларига етказилди.
2006-2007 ва 2007-2008-ўқув йилларида аттестациядан ўтказилган Тошкент шаҳридан 32 та, Сирдарё вилоятидан 2 та, Навоий вилоятидан 52 та, Бухоро вилоятидан 28 та ва Қорақалпоғистон Республикасидан 30 (республикамиз бўйича жами 143) та умумий ўрта таълим муассасаларини аккредитациялаш масаласи муҳокама қилинди. Мазкур таълим муассасалари аттестация комиссияларининг хулосаларини қаноатлантириш мақсадга мувофиқ, деб топилди.
E-mail: info@dtm.uz