Biz haqimizda | Aloqalar | Qidiruv | POCHTA | gov.uz
o'zb | рус
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

Davlat Test Markazi

asosiy
YANGILIKLAR
TEST NATIJALARI
Test bo'limi
Maktab bo'limi
Meyoriy hujjatlar
Monitoring bo'limi
Nostrifikasiya
O'MKHT
Oliy ta'lim
Raxbar va pedagoglar attestatsiya bo'limi
Tashkiliy bo'lim
Teskari aloqa
Takliflar
Nostrifikasiya
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат тест маркази

 ЭЪЛОН   ҚИЛАДИ

 

2012 йилнинг январь-июнь ойларида ҳар ҳафтанинг сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача Давлат тест маркази (ДТМ)да хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) масалалари бўйича фуқаролар қабул қилинади.

 

Ҳужжат эгаси ёки манфаатдор ташкилот хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва уларнинг эквивалентлигини қайд этиш ҳақидаги ариза (бевосита ДТМда тўлдирилади) билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

-         маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасини асл нусхаси;

-         маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасини Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси.

 

Ариза берувчи, шунингдек, ўз тайёргарлиги ҳақида бошқа ҳужжатларни, жумладан, таълим олишнинг кейинги даражалари, касбий фаолият билан шуғулланиш мум­кин­лиги, амалий тажриба ҳақидаги қўшимча ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин. Тан олиш ва эквивалентлигини қайд қилиш учун зарур бўлган материаллар Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржималари билан тақдим этилиши лозим.   Лозим бўлган ҳолларда ДТМ томонидан тегишли ўқув юрти, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин.

 

Ҳужжатлар ДТМ ҳузурида Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими ва Адлия вазирликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ташкил этиладиган эксперт комиссиялари томонидан кўриб чиқилади. Экспертиза давлат таълим стандартлари, таълим муассасасини ўзлари жойлашган давлатларда белгиланган тартибда аккредитация қилиш ҳақидаги ҳужжат, ўқув режалари, фан дастурлари, малака тавсифномалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаган муддатда таълим тўғрисидаги ҳужжатларни эквивалентлиги ёки уни рад этиш ҳақида тегишли қарор қабул қилинади.

 

Экспертиза натижаларига кўра махсус синовлардан ўтиши белгиланган талабгорлар учун 2012 йил 22 январь, 12 февраль, 11 март, 15 апрель,  13 май, 17 июнь кунлари тегишли фанлардан махсус синовлар ўтказилади.

 

Эксперт комиссияларининг йиғилишлари жадвали:

 

Эксперт комиссиялари

Йиғилиш ўтказиладиган саналар

Вақти

Ҳуқуқшунослик

2012 йил 23 январь, 20 февраль,

26 март, 23 апрель,  28 май, 25 июнь

16-00

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

2012 йил 24 январь, 21 февраль,

27 март, 24 апрель,  29 май, 26 июнь

15-00

Иқтисодиёт

 

2012 йил 25 январь, 22 февраль,

28 март, 25 апрель,  30 май, 27 июнь

16-00

Қишлоқ ҳўжалиги, мухандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари

2012 йил 26 январь, 23 февраль,

29 март, 26 апрель,  31 май, 28 июнь

15-00

Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар

2012 йил 27 январь, 24 февраль,

30 март, 27 апрель,  1 июнь, 29 июнь

14-00

 

Махсус синовларда қатнашишга рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар ДТМ директори номига ўзларининг почта индекслари, уй манзили, боғланиш телефони, ўқиган таълим муассасасининг номи, мутахассислиги, ДТМдан берилган тилхат рақами ҳамда синовни қайси тилда топширишини аниқ кўрсатган ҳолда синов ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин ариза беришлари лозим. Аризалар почта ёки факс орқали ҳам юборилиши мумкин. Рўйхатга киритилган талабгорлар паспорт ҳамда ДТМдан берилган тилхатни шахсан тақдим этган ҳолда синовга қўйиладилар. Махсус синовлар соат 9-00 да бошланади.

 

Махсус синовларни ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб этиладиган вақт таълим тўғрисидаги ҳужжатларни эквивалентлиги ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш учун белгиланган муддатга кирмайди. 

 

ДТМ манзили: Тошкент шаҳри, Боғишамол кўчаси, 12-уй.

Телефон: (8-371) 234-46-83. Факс: (8-371) 234-71-84.

Интернетдаги веб-сайтимиз - www.dtm.uz  

 

ДИҚҚАТ!

  1. БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ, ТАРИХ йўналишларига оид дипломлар Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартлари ва таълимга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келмаслиги сабабли нострификация қилинмайди (1991 йил 1 сентябрга қадар ўқишга кирганлар бундан мустасно).
  2. 2004 йил ва ундан кейин сиртқи бўлимга ўқишга кирган фуқароларнинг дипломлари нострификация қилинмайди.

 

 

 

Saytni ishlab chiqarish «Фантасмагория», 2007
© 2003—2008 DTM, O'zbekiston, Toshkent
Tеlеfоnlаr: (+998 71) 235 19 14      

E-mail: info@dtm.uz

Топ рейтинг www.uz