Biz haqimizda | Aloqalar | Qidiruv | POCHTA | gov.uz
o'zb | рус
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

Davlat Test Markazi

asosiy
YANGILIKLAR
TEST NATIJALARI
Test bo'limi
Maktab bo'limi
Meyoriy hujjatlar
Monitoring bo'limi
Nostrifikasiya
O'MKHT
Oliy ta'lim
Raxbar va pedagoglar attestatsiya bo'limi
Tashkiliy bo'lim
Teskari aloqa
Takliflar
Test bo'limi
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактаблари учун 2010-2011 ўқув йилида фойдаланишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар
РЎЙХАТИ

 

       ҚАЙСИ ДАРСЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК?! 

 

       Сифатли дарсликлар ва ўқув қўлланмалари таълим самарадорлигини оширувчи асосий омиллардан саналади. Зеро, ўқувчи айнан дарсликлар орқали ўзлаштирилган мавзуни доимий равишда мустаҳкамлаб бориш имконига эга бўлади. Бугунги кунда кўплаб умумтаълим фанлари бўйича барча талабларга жавоб берадиган, замонавий дарсликлар чоп этилгани қувонарли ҳол, албатта. 

       Мамлакатимизда кейинги йилларда маълум фанлардан бир неча муқобил дарсликлар нашр қилинди. Давлат таълим стандартлари асосида яратилган ушбу қўлланмаларда мавзуларнинг ёритилиши, фактларнинг энг сўнгги янгиликлар асосида талқин ва таҳлил қилиниши ўз аксини топган.

Ўқувчининг билим даражаси, кўникма, малакаларини аниқлаш ва тўғри баҳолаш таълим жараёнининг муҳим таркибий жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бу жиҳат олий таълим муассасаларига қабул жараёнида янада муҳимлик касб этади.

      Эркин фикрловчи, изланувчан, тиришқоқ, янгиликка ва замонавий билимларни эгаллашга интилувчи, зукко абитуриентларимизнинг Давлат тест марказига йўллаган мактубларида 2010-2011 йилги тест синовлари қайси дарсликлар асосида ўтказилиши сўралган.

      Мавзуларни ёритишдаги ўзгачаликлар асосан она тили, адабиёт, тарих ва биологияга оид дарсликларда учраганлигини назарда тутган ҳолда Халқ таълими вазирлиги, Олий  ва ўрта маҳсус таълим вазирлигии ва Давлат тест маркази 2010-2011 йилда олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топшираётган абитуриентларга ушбу фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари энг сўнгги нашр қилинган дарсликларга асосланишини маълум қилади. Шунинг учун олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларига тайёргарлик кўраётган абитуриентлар қуйидаги дарсликлардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ.

 

         ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ

Saytni ishlab chiqarish «Фантасмагория», 2007
© 2003—2008 DTM, O'zbekiston, Toshkent
Tеlеfоnlаr: (+998 71) 235 19 14      

E-mail: info@dtm.uz

Топ рейтинг www.uz