Biz haqimizda | Aloqalar | Qidiruv | POCHTA | gov.uz
o'zb | рус
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

Davlat Test Markazi

asosiy
YANGILIKLAR
TEST NATIJALARI
Test bo'limi
Maktab bo'limi
Meyoriy hujjatlar
Monitoring bo'limi
Nostrifikasiya
O'MKHT
Oliy ta'lim
Raxbar va pedagoglar attestatsiya bo'limi
Tashkiliy bo'lim
Teskari aloqa
Takliflar
O'MKHT

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш бўлими

 

Бўлим фаолияти ҳақида умумий маълумотлар

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 мартдаги “Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида” ги 109-сонли қарори билан ташкил этилган Бошқарманинг мустақил бир бўлими бўлиб, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлигини холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш; бўлим фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш; идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар барча турдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини аттестациядан ва аккредитациядан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари рейтингини белгилаш; нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш учун уларнинг ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва тегишли хулоса тайёрлаш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун экспертизадан ўтказиш; таълим ва ўқитиш сифатини назорат қилиш, тест ва рейтинг балларининг холисоналигини текширишни ташкил этиш; ўқувчилар билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таҳлил қилиш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида қобилиятли ёшларни излаш ва танлаш тизимини такомиллаштириш; ривожланган хорижий демократик давлатларнинг кадрлар сифатини назорат қилиш ва таълим муассасалари аттестацияси ва аккредитацияси борасидаги тажрибаларини ўрганиш.

 

Бўлим олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатади:

    “Таълим тўғрисида” ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва таълим тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг кадрлар тайёрлаш сифатига тааллуқли талабларининг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари аттестациясини ўтказиш тартиби ва мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг аттестацияси ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тайёрланаётган кадрларнинг сифати тўғрисида мунтазам равишда эксперт хулосалар, ҳисоботлар ва маълумотларни тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга юбориш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини давлат аттестациясидан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини давлат аттестацияси натижаларига кўра уларнинг рейтингини белгилаш; аттестация жараёнида таълим муассасалари фаолиятида аниқланган камчилик ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича таълим муассасаси билан ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш; нодавлат таълим муассасаларида лицензия талаблари ва шартларини бажарилишини ўрнатилган тартибда назорат қилиш; таълим муассасасининг йўналишини ўзгартириш, шунингдек, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш; идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини очиш (қайта ташкил этиш, тугатиш), шунингдек, янги таълим йўналишларни очиш бўйича материалларни экспертизадан ўтказиш ва тегишли хулосалар тайёрлаш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолияти ҳамда аттестация жараёнига оид хорижий мамлакатлардаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари, умумтаълим ва касб-ҳунар таълими дастурларини экспертизадан ўтказишни ташкил қилиш ва эксперт хулосалар асосида маълумотнома тайёрлаш; таълим муассасаларида амалдаги ўқув режа ва дастурларини ўрганиш ва уларнинг сифатини баҳолаш; ўқувчилар билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда таълим муассасаларидаги тест ва рейтинг балларининг холисоналигини баҳолаш мақсадида тест синовлари ва бошқа шаклдаги назорат ишларини ўтказиш; иқтидорли ва қобилиятли ёшларни танлаш мақсадида фан олимпиадалари, кўрик-танловлар, мусобақаларни ўтказишда иштирок этиш; бўлим фаолияти билан боғлиқ барча ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш; аттестация комиссиялари ва ижодий эксперт гуруҳлари таркибига таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали мутахассисларини жалб этиш тўғрисида тавсиялар тайёрлаш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ўқитиладиган фанлардан тест саволлари жамғармасини яратиш ва уларнинг экспертизасини ташкил қилиш; таълим муассасалари ва фуқаролардан келган хатларга жавоб тайёрлаш.

Бўлим ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирликлар, идоралар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, иш берувчи корхона ва ташкилотлардан белгиланган тартибда тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар олиш; ДТМ илмий-услубий кенгашида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Ҳайъат ишларида, таълим муассасасаларининг илмий-педагогик Кенгаш ишларида, шунингдек, бўлим фаолияти соҳасидаги республика ва халқаро семинарлар, конференциялар, конгреслар, симпозиумлар ва мажлисларда иштирок этиш; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, унинг ҳудудий бошқармалари, тармоқ вазирликлар, маҳаллий бошқарув органлари тасарруфидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини ўрганиш, ўрнатилган тартибда керакли ҳужжат ва материалларни сўраб олиш, шунингдек, белгиланган тартибда ўз ҳуқуқи доирасидаги масалаларни кўриб чиқиш учун уларни таклиф қилиш ва ҳисоботини эшитиш; амалдаги қонунчилик ва белгиланган меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган маҳаллий бошқарув органлари ва таълим муассасалари раҳбарлари томонидан чиқарилган қарор, фармойиш, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларнинг ҳаракатини тўхтатиш учун ДТМ га таклифлар киритиш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим ва ўқувчиларни ўқитиш сифатини ҳамда ўқув режалари ва дастурларининг мувофиқлигини белгиланган тартибда текшириш; ўқувчилар билимини аниқлаш учун тест синовлари ва назорат ишлари ўтказиш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари бажарилиши юзасидан олиб борилган текширув натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун зарур маълумотларни тайёрлаш; таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг етакчи олимлари, малакали мутахассислари ва тажрибали педагогларини эксперт сифатида жалб қилиш; тест саволларини тузиш ва экспертизадан ўтказиш учун таълим муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб қилиш. таълим муассасалари ва фуқаролардан келган хатларга жавоб тайёрлаш.

Бўлим томонидан режалаштирилаётган ишлар

Бўлим ходимлари томонидан қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган: Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид Фармон ва Қарорларида белгиланган вазифаларни бажариш; Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат тест Маркази раҳбарияти топшириқларини бажариш; Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш технологиялари ва мезонларини такомиллаштириш; Аттестациядан ўтувчи академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари фаолиятини ўрганиш кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш мезонларини такомиллаштириш; Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муасса-саларини аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш; Аттестациядан ўтувчи академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва амалга ошириш; Умумтаълим, чуқурлаштирилган ва мутахассислик фанларидан тест, ёзма иш саволлари жамғармасини яратиш ва уларни экспертизадан ўтказишни ташкил этиш; Аттестация жараёнига жалб этиладиган жамоатчи экспертлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш ва уни такомиллаштириб бориш; Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари, таълим йўналишлари бўйича тармоқ таълим стандартлари, ўқув режа ва ўқув дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш; Бўлим фаолияти йўналишида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ва таълим муассасалари тўғрисидаги зарур маълумотлар базасини тўлдириб бориш; Кадрлар сифатини назорат қилиш ва таълим муассасаларини аттестацияси ва аккредитациясини такомиллаштириш борасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш; Таълим муассасалари ва директорлар аттестацияси, тезкор текширувлар натижалари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида кадрлар тайёрлаш сифати бўйича аналитик маълумотномалар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқнома

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари аттестацияси учун таълим муассасалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати

Saytni ishlab chiqarish «Фантасмагория», 2007
© 2003—2008 DTM, O'zbekiston, Toshkent
Tеlеfоnlаr: (+998 71) 235 19 14      

E-mail: info@dtm.uz

Топ рейтинг www.uz